“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима оширилади
Local
−
15 November 2019 4509 1 minute
“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Унга кўра, тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган машиналарнинг ўтиб кетишига халал бериш бўйича ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори оширилмоқда.
Қонун лойиҳасида ёзилишича, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги “беш” деган сўз “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.
1285-модданинг биринчи қисмига мувофиқ: “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши – энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.
Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш – энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August