Тейлор Свифтнинг концерти зилзилага сабаб бўлди

Маданият-санъат

image

Америкалик хонанда Тейлор Свифтнинг Сиэтлдаги иккита концерти ўша ҳудудда 2,3 балли зилзилаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Сейсмолог Жеки Каплан-Ауэрбахнинг сўзларига кўра, Свифтнинг Сиэтлдаги “Eras” гастроль концертида шовқин ва мухлислар рақслари натижасида 2,3 балли зилзила эквивалентлигига тенг силкиниш қайд этилган. Олимнинг айтишича, бундай силкинишга овозни кучайтирувчи тизимлар ёки рақсга тушган Свифт мухлислари сабабчи бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 22 ва 23 июль кунлари Сиэтлдаги “Ламен Филд” кўп мақсадли стадионида ташкил этилган концерт дастурларига умумий ҳисобда 144 минг томошабин йиғилган. Каплан-Ауэрбах иккала концертдан сўнг олинган сеймсик фаоллик кўрсаткичлари деярли бир хил эканини, улардаги асосий фарқ иккинчи концертнинг 26 дақиқа кечроқ бошланганида эканлигини маълум қилган.

Таъкидланишича, бу оммавий тадбирлар силкинишга сабаб бўлишининг илк ҳолати эмас. Масалан, Сиэтлда шунга ўхшаш рекорд 2011 йилда Америка футболи бўйича “Сиэтл Сиксос” ва “Нью-Орлеан Сентс” жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилган. Шунингдек, ўша йили Янги Зеландияда Foo Fighters концертида 50 минг мухлис Окленд шаҳрида зилзила келтириб чиқарган.

Маълумот учун, Тейлор Свифт кеча Шимолий Калифорниянинг Санта Клара шаҳрига борди. Энди у келаси ой Лос-Анжелесда олтита шоу концертини беради ва шу билан АҚШдаги гастроль сафарини якунлайди. 24 августда эса Мексика пойтахтидаги концерт билан унинг халқаро гастроли бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила концерт Сиэтл Тейлор Свифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг