Тест саволларини расмга олиб тарқатган абитуриентлар натижаси бекор қилинади – ДТМ

Жамият 10627
image

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари вақтида тест саволларини расмга олиб тарқатган абитуриентлар натижаси бекор қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

“Тест синовларига телефон олиб кириб, саволлар китобини тарқатиб юборилган ҳолатлар учрамоқда.

Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади”, деди Сардор Ражабов.

Бундан аввалроқ, абитуриент имтиҳон вақтида телефондан фойдаланиб ўтиргани акс этган видео тарқалганди. ДТМ ҳолат қаерда юз берганини аниқлаб, чора кўрилишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 14 сентябригача ўтказилиши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 536
Рейтинг: 3
t
×