Тест натижаларидан қониқмаганлар қачондан апелляция бериши мумкинлиги айтилди

Жамият 10202
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 сентябрь куни Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижаларини эълон қилди.

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинган. Шундан 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент давлат гранти, 111 895 нафари (жами топширганларнинг 79,9%)  тўлов-контракт асосида қабул қилинган 

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл,  тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланган. 

Таъкидланишича, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган). 

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин. 

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апеллация комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 436
Рейтинг: 3
t
×