Террорчилик ташкилотини молиялаштириб келган Ўзбекистон фуқароси ушланди
3-саҳифа
−
21 Август 2023
23694Ўзбекистон фуқароси Суриядаги террорчилик ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаб, молиялаштириб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1994 йил Фарғона вилоятида туғилган фуқаро Ғ.О. Жанубий Кореяга бориб, у ерда террорчилик ташкилотининг етакчилари билан алоқа ўрнатган. Шундан сўнг, уларнинг ноқонуний фаолиятини молиялаштиришга киришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1553, 2442-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, чет давлатларда фаолият юритаётганингизда ёки таълим олаётганингизда огоҳ бўлинг. Террорчилик ташкилотлари ёлловчиларининг таъсирига тушиш ҳамда уларнинг фаолиятида қатнашиш оғир оқибатларга олиб келишини унутманг! Ўз тақдирингизга бефарқ бўлманг”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси