Термиз шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 14 декбарь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.

QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, сенаторлар Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқди.

Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудидаги “Мангузар”, “Чегара”, “Паттакесар”, “Тинчлик”, “Алишер Навоий”, “Кокилдор ота” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари тўлиқ, “Нурли диёр” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми (умумий ер майдони 1 561 гектар) Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.

Сенаторлар муҳокамалар якунида Термиз шаҳрини кенгайтириш таклифини маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз 25-ялпи мажлис

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made