Термиз чангга бурканди (фото+видео)
Жамият
−
09 Июнь 2023 20342 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва бошқа яқин ҳудудларда кучли чанг бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
“Айнан ушбу чанг бўрони Сурхондарё вилояти маркази ва шарқий қисмларига тарқалиши мумкин. Бошқа вилоятларга эмас”, дейилади хабарда.
Келтирилишича, қум бўрони туфайли кундуз куни шаҳарда ҳатто тунги чироқлар ёқилган. Бугун соат 10:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 200 метргача чекланган.
“Термиздаги бу чанг бўрони минтақада қурғоқчилик, чўллашишни жадал тарзда давом этаётганидан яна бир сигнал белгиси сифатида гавдаланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, шаҳар аэропорт учиш-қўниш йўлагида кўриниш масофаси 500 метргача чекланган. Шамол 11 м/с тезликда эсган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель