Терма жамоада унга тақлид қилардик – Кошта Роналду ҳақида

Спорт

image

Португалиялик собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда “Бенфика” президенти лавозимида ишловчи Руи Кошта “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан терма жамоада ўтказган хотиралари ҳақида гапирди.

“Мен ҳеч қачон Месси билан ўйнамаганман, лекин футбол оламидаги фаолиятимни бошлаганимда Криштиану Роналду билан бирга ўйнаш шарафига муяссар бўлдим. Терма жамоада у энг ёши эди, лекин жуда яхши интеграциялашган футболчи. У ҳар куни янги техник элементларини намойиш этди. Машғулотларда уларни такрорлашга уялиб, унга яширинча тақлид қилардик. Кечки овқат пайтида эса Криш фақат дриблинг ҳақида гапирарди. биз эса унга жамоавий ўйин муҳимлигини сингдиришга ҳаракат қилдик. Бир кун келиб “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишончимиз комил эди”, дейди Кошта.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилагани учун махсус мукофот олди. 2021 йилда Криштиану Португалия терма жамоасидаги голлари сонини 115 тага етказди ва Эронлик собиқ ҳужумчи Али Дайини (109) ортда қолдирди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Роналду Португалия Руи Кошта

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг