Терактда гумонланганлар ўзларига ваъда қилинган мукофотни олиш учун Киевга йўл олган – Россия

Олам

image

Россия Тергов қўмитаси Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактда гумон қилинганлар ўзларига ваъда қилинган мукофотни олиш учун Киевга йўл олганини маълум қилди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий баёнотида айтилади.

Россия Тергов қўмитасига кўра, уларнинг хатти-ҳаракатлари Telegram'даги овозли хабарлар орқали ўзини уларга тахаллус билан таништирган шахс томонидан мувофиқлаштирилган.

Аввалроқ Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Москва вилоятида содир этилган теракт Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланганини айтган эди.

Унга кўра, “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум қилган террорчилар гўёки Яқин Шарқда тайёргарликдан ўтган.

Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев ҳам ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги тахмин қилинаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг терактга алоқаси йўқлигини маълум қилганди.

Шунингдек, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов бундай айблов бемаънилик эканини айтганди.

“Бу бемаънилик. Айтганча, агар биз бу оғриқли масалага тўхталадиган бўлсак, гарчи бу душман бўлса ҳам, мен тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини маъқулламайман”, дейди Бош разведка бошқармаси раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Теракт Крокус Сити Ҳолл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг