Тер Штеген “Жирона”га ўтишга яқин – Романо

Спорт

image

 Испаниянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўз фаолиятини “Жирона” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, немис дарвозабони жорий мавсум охиригача ижара асосида “Жирона” сафида тўп суради. Айни пайтда томонлар келишувни якунлаш арафасида.

Тер Штеген 2014 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 423 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 176 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 

Бироқ жорий мавсум германиялик дарвозабон учун омадсиз кечмоқда. Оғир жароҳат сабабли у ўйинларнинг катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди ва ҳозиргача бор-йўғи битта учрашувда иштирок этди.

Маълумот учун, Тер Штегеннинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 7 миллион еврога тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Тер Штеген Романо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар