Теофимо Лопес боксдаги фаолиятини якунлаб, WBО камарини вакант қолдирди

Спорт

image

Бокс бўйича супер енгил вазн тоифасида WBО чемпионлик камари соҳиби америкалик Теофимо Лопес профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

25 ёшли америкалик жорий йилнинг 10 июнь куни Шотландия вакили Жош Тейлорни (собиқ чемпион)ни мағлуб этиб, 63,5 килограмм вазн тоифасида WBО чемпионлик камарига эга чиққанди.

Шундан сўнг у ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан боксни тарк этаётгани ҳақидаги хабарни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлади.

“Қандай енгиллик! Фаолиятимнинг чўққисига чиқдим ва боксдан кетяпман. Мен ва яқинларимга ажойиб ҳаётни тақдим этгани учун боксга раҳмат айтаман”, дейди Лопес.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ушбу йўналиш рейтингининг 4-поғонасида бормоқда. Агар спортчи WBО'нинг янгиланган рейтингида юқориласа, чемпионлик камари учун жанг қилиш имконига эга бўлиши мумкин.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Теофимо Лопес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг