Теофимо Лома билан реваншга розими? Сўз Боб Арумга

Спорт 976
image

“Top Rank” промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (16-0, 12 КО) ва уч дивизионда собиқ чемпион Василий Ломаченко (15-2, 11 КО) ўртасидаги эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди.

89 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра, америкалик Лопес украиналик Ломаченкога қарши рингга чиқишни истамайди, ташкилот эса унинг фикрини ўзгартириш учун мажбурлашга ҳақли эмас.

“Биз Ломаченко – Комми жанги ғолиби Лопес билан рингга кўтарилишини истаймиз, аммо Теофимо Василий билан рингга чиқиш нияти йўқ эканини айтди. Мен уни бунга мажбурлай олмайман. Шунинг учун Лопес ва Шакур Стивенсон жангини ўтказишга уриниб кўраман. Шакур енгил вазнга кўтарилишни хоҳлайдими ёки йўқ бу ҳам аниқ эмас. Улар бир қарорга келишлари керак, чунки Стивенсон билан бу ҳақда гаплашмаганман”, дейди Арум.

Эслатиб ўтамиз, Теофимо Лопес жорий йилнинг 27 ноябрь куни Жорж Камбососга (19-0) қарши баҳс олиб боарди. Лома эса 11 декабрь куни Ричард Комми (30-3) билан беллашади.

Маълумот учун, Лопес 2020 йил август ойида Ломаченкони, 2019 йил декабрда Коммини мағлубиятга учратган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.9
t
×