Теннис: “Уимблдон”да “эски”лардан Жокович ва Федерер қолди

Спорт 797
image

Теннис: “Уимблдон”да “эски”лардан Жокович ва Федерер қолди

Лондон шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Соврин жамғармаси 48 миллион доллардан иборат мусобақада эркаклар ўртасида нимчорак финал учрашувлари ўтказилди.

Кеча, 6 июль куни мусобақанинг нимчорак финал баҳслари ўтказилди. Беллашувлар натижасига кўра, Маттео Берреттини (Италия), Карен Хачанов (Россия), Мартон Фучович (Венгрия), Денис Шаповалов (Канада), 5 карра чемпион — Новак Жокович (Сербия), Феликс Оже-Альяссим (Канада), Хуберта Хуркач (Польша) ва саккиз карра чемпион — Рожер Федерер (Швейцария) чорак финалга йўл олди. 

Қуръа натижасига кўра, қуйидаги теннисчилар ўзаро тўқнаш келади:

Карен Хачанов – Денис Шаповалов;
Новак Джокович – Мартон Фучович;
Маттео Берреттини – Феликс Оже-Альяссим;
Роджер Федерер – Хуберт Хуркач.

Баҳслар бугун, 7 июль куни марказий кортда бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса, Эшли Барти (Австралия), Анжелик Кербер (Германия), Арина Соболенко (Беларусь) ва Каролина Плишкова (Чехия) ярим финалга қадар етиб келди. 

Эшли Барти – Анжелик Кербер
Каролина Плишкова – Арина Соболенко

Беллашувлар эртага, 8 июль куни ўтказилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×