“Темурбеклар мактаби”да ўқиш муддати ва қабул квотаси белгиланди
Жамият
−
15 Июль 2019
54447Аввалроқ, Фарғона, Қибрай, Нукус, Тошкент, Шаҳрисабз худудларида “Темурбеклар мактаби” очилганлиги ҳақида ҳабар берган едик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" қарорига кўра, ҳарбий-академик лицейларида ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади. Бу ҳақида Адлия вазирлигиниг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.
2019 йил 1 сентябрдан “Темурбеклар мактаби”да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга улар лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорда ҳар ойлик устама тўланади.
“Темурбеклар мактаби” битирувчилари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи, республиканинг бошқа олий ўқув юртларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлади.
“Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар, таркибида “Темурбеклар мактаби” бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўташ натижалари бўйича киради.