ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди

Жамият

image

2026/2027 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотлари умумий қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига умумий қабул параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • Жами: 155 852 та.

Шундан:

  • ўзбек тили – 130 843 та;
  • рус тили – 19 341 та;
  • қорақалпоқ тили – 4 888 та;
  • қозоқ тили – 335 та;
  • тожик тили – 315 та;
  • қирғиз тили – 75 та;
  • туркман тили – 55 та.

2026/2027-ўқув йилида олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кечки таълим шаклига умумий қабул параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • Жами: 28 942 та.

Шундан:

  • ўзбек тили – 26 010 та;
  • рус тили – 2 277 та;
  • қорақалпоқ тили – 655 та.

2026/2027-ўқув йилида олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг масофавий таълим шаклига умумий қабул параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • Жами: 20 810 та.

Шундан:

  • ўзбек тили – 18 543 та;
  • рус тили – 1 800 та;
  • қорақалпоқ тили – 467 та.

2026/2027-ўқув йилида олий таълим ташкилотлари магистратурасининг кундузги таълим шаклига умумий қабул параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти:

  • Жами: 22 050 та.

Давлат гранти – 10 340 та. Шундан:

  • ўзбек тили – 9 009 та;
  • рус тили – 1 331 та.

Контракт – 11 710 та. Шундан:

  • ўзбек тили – 9 649 та;
  • рус тили – 2 061 та.

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилиши ҳисобига ажратилган қабул параметрлари;
  • Бакалавриат ва магистратура бўйича умумий қабул параметрлари таълим шакллари ҳамда ўқитиш тиллари кесимида;
  • Тиллар, махсус педагогика, спорт, санъат ва бошқа йўналишларнинг ихтисослашувига кўра қабул тақсимоти;
  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;
  • Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қўшимча 1 фоизлик давлат гранти квоталари;
  • Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 5 фоизлик давлат гранти квоталари;
  • Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун давлат гранти квоталари;
  • Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга фуқаролар учун алоҳида 5 фоизлик қабул кўрсаткичлари;
  • Божхона органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;
  • “Ижтимоий реестр”га киритилган оилалар фарзандлари учун қўшимча 10 фоизлик давлат гранти квоталари;
  • Ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари;
  • Хориждаги ёш ватандошлар учун ажратилган 30 та давлат гранти ўринлари;
  • Давлат гранти улушининг таълим соҳалари ва бакалавриат йўналишлари бўйича тақсимоти;
  • Камида 5 йиллик иш стажига эга фуқароларни кечки таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик ва идоралар рўйхати;
  • Мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва санъат соҳалари учун мақсадли қабул параметрлари;
  • Мактабгача таълим педагоглари учун дуал таълим асосидаги бакалавриат қабул параметрлари;
  • Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун педагогика магистратурасига масофавий таълим бўйича мақсадли қабул;
  • 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни;
  • Хотин-қизлар учун кундузги таълимга қўшимча 4 000 та давлат гранти;
  • Green University учун вакант давлат буюртмаси ўринлари ҳисобидан 100 та қабул параметри;
  • Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқаролари учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган 677 минг 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтгани ва бу сўнгги етти йилдаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг