Темирхўжа Абдухолиқов хориж клубига ўтди

Спорт 2105
image

Тошкентнинг "Локоматив" жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
2015-2016 йилда "Локомотив" таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик 2018 йилда яна бир бор жамоага қайтган Темурхўжа Абдухолиқов БААнинг "Хорфаккан" жамоасига ўтди.

Шу вақт мобайнида ҳужумчи "Локоматив" таркибида барча турнирларда умумий 120 учрашувда майдонга тушди ва 64 гол киритди. БАА Про-лигаси дебютанти ҳисобланган жамоа ушбу мавсум чемпионатнинг 2 ўйинида 1 очко тўплаган.

Маълумот учун, Темурхўжа Абдухолиқов 1991 йилда Тошкентда туғилган. У "Бунёдкор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.2011-2014 йилда "Пахтакор" сафида ўйнаган. "Хайдук", "Аль-Сайлия" каби хориж жамоаларида тўп сурган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×