Telegram видеоқўнғироқларни ишга туширди

Технология 13039
image

Telegram мессенжерининг янгиланган версиясига Android-қурилмалар учун оммавий синов тариқасида видеоқўнғироқлар функцияси қўшилди. Бу ҳақда компания хабар берди.

Видеоқўнғироқни амалга ошириш учун, керакли фойдаланувчи шахсий профилига кириб, аввал овозли қўнғироқ қилиш тугмасини босиш керак. Сўнгра “Video” тугмаси босилади. Видеони исталган вақтда ўчириш ёки ёқиш мумкин.

Барча видео чақирувлар бошидан охиргача шифрлаш билан ҳимояланади. Компанининг маълум қилишича, яқин вақтларда гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ҳам ишга тушади.

Apple илованинг янгиланган версиясини ҳамон назоратдан ўтказмагани сабабли App Store’га жойлаш кечикяпти. iOS фойдаланувчиларини видео чақирувларни кутишга тўғри келади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 613
Рейтинг: 3
Теглар
t
×