Telegram энди “каттаконлар” ва давлат идораларининг каналига реклама қўймайди – Дуров

Технология

image

Telegram реклама платформасидан мансабдор шахслар ва давлат идораларининг каналларини чиқариб ташлайди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

“Ҳозир биз амалдорлар ва давлат идоралари каналларини реклама платформасидан чиқарамиз”, деган Дуров.

Аввалроқ Telegram мессенжери каналларда реклама жойлашни бошлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Реклама берувчи ўзи истаган канални танлаши мумкинлиги, унинг эгаси рекламага таъсир ўтказа олмаслиги айтилганди.

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер реклама қўйишни бошлашни эълон қилганидан кўп ўтмай, компания саҳифа эгаларига тўлов эвазига эълонларни уларнинг каналида қўймаслик имкониятини яратиш устида иш бошланганини маълум қилганди. Бу хизмат ноябрь ойи охиригача ишлаб чиқилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кўплаб фойдаланувчиларга эга бўлган Telegram давлат идоралари ва ўзбек амалдорларининг мессенжердаги саҳифасида реклама пайдо бўлишни бошлагач, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Павел Дуровнинг реклама сиёсатини танқид қилиб чиққанди. У Telegram'ни текинхўрликда айблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг