Telegram’да янги функция ишга туширилади
Олам
−
18 Февраль 949 1 дақиқа
Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлади. Бу ҳақда “Beta Info” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу янгилик орқали шахсий ёзишмалардаги хабарларни нусхалаш имконияти чекланади. Ҳозирда фақат каналларда хабарларни нусхалашни блоклаш мумкин. Тез орада бу имконият шахсий хабарларда ҳам мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, фойдаланувчилар нафақат контактларининг хабарларни кўчиришини, балки шахсий суҳбатлардаги контентни сақлаши ва бошқа жойга йўналтиришини ҳам чеклай олади.
Нусхалашдан ҳимояни ёқиш учун контакт профилига кириб, “Контактни таҳрирлаш” – “Нусхалашни блоклаш” функциясини танлаш керак.
Мазкур функция ҳозирча Telegram’нинг iOS учун бета версиясида – 12.5 (32413) талқинида мавжуд. Бироқ ҳозирча у тўлиқ ишга туширилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram бир кунда қарийб 254 минг канал ва гуруҳни блоклаган эди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль