Telegram'да аёлларнинг беҳаё тасвирларини тарқатиб келган “Hello Tashkent” “админ”лари қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май 2023
40447“Hello Tashkent, salam Tashkent” Telegram-канали бошқарувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирликнинг тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram’да “Hello Tashkent, salam Tashkent” номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланган. Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган.
Telegram-канал ташкилотчилари асосан қизлар ва аёлларнинг фото ва видеоларини жойлаб, қизиқувчиларни VIP-чатга таклиф қилган. Унга аъзо бўлиш 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган.
Тезкор-қидирув натижасида ушбу фаолият билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинган. ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган.
“Hello Tashkent, salam Tashkent” гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар 102 қисқа рақами ёки +998991176087 рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси