“Техник носозлик”. Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олди

Жамият

image

Бугун, 13 август куни ижтимоий тармоқларда Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда асоссиз пул ечиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, бир ҳолатда тадбиркордан 200 млн сўм ечиб олинган. Давлат солиқ қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, my3.soliq.uz тизимидаги техник носозлик туфайли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ  ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин.

“Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади. Тушунганингиз учун раҳмат!” дейилади муносабатда.

Билдирилишича, пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди – маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси Солиқ Техник носозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг