Техасдаги тошқин қурбонлари 129 кишига етди

Олам

image

АҚШнинг Техас штатидаги Гваделупа дарёсининг тошиши оқибатида юз берган кучли тошқинларда ҳозиргача камида 129 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Табиий офат июль ойи бошларида рўй берган. Штат губернатори Грег Эбботтнинг сўзларига кўра, ҳали ҳам ўнлаб одамлар бедарак йўқолганича қолмоқда. Фақатгина Керр округида 8 июль ҳолатига кўра 161 киши қидирилмоқда, бошқа ҳудудларда эса камида яна 12 нафар маҳаллий аҳоли аъзолари топилмаган.

Қайд этиш жоиз, 4 июль куни кечаси кучли ёмғир ёғиши оқибатида дарёда сув сатҳи кескин кўтарилган ва бу бир неча тошқинларга сабаб бўлганди. АҚШ Метеорология хизмати одамларни хавф ҳақида фалокатдан 12 соат аввал огоҳлантирган бўлса-да, ёмғир кеч пайтига тўғри келгани сабабли кўпчилик ухлаб ётган ва тайёргарлик кўришга улгурмаган. Тахминан соат тўртда сув сатҳи 8 метргача кўтарилган. Бу эса катта талофатларга олиб келган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Техас штатида содир бўлган кучли сув тошқинлари оқибатида сўнгги расмий маълумотларга кўра камида 104 киши, жумладан 28 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Техас тошқин Гваделупа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг