Техасда сув тошқинлари қурбонлари сони 100 дан ошди

Олам

image

АҚШнинг Техас штатидаги олтита округда кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 104 нафарга етди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.

Расмийларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти (84 нафари) Керр округида вафот этган. Улар орасида 56 нафар катта ёшдагилар ва 28 нафар болалар бор. Қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Яна етти киши Травис округида, тўрт киши Бурнет округида, олти киши Кендалл округида ҳалок бўлган. Уильямсон округида икки, Том Грин округида эса бир киши ҳаётдан кўз юмган.

Сув тошқинига сабаб кучли ёмғир ёғиши бўлган. Керр округи судьяси Роберт Келли эвакуация олдиндан амалга оширилмаганини, чунки оқибатлар кўламини олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини айтди. Миллий метеорология хизмати эса Гуадалупе дарёси ўз қирғоғидан тошиб чиқишидан уч соат олдин огоҳлантиришлар юборилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Техас штатида содир бўлган кучли сув тошқинлари оқибатида сўнгги расмий маълумотларга кўра камида 80 киши, жумладан 28 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Техас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг