Техас ўз тарихидаги энг катта ёнғин билан курашмоқда

Олам

image

28 февраль куни Техас шимолида бошланган кучли ўрмон ёнғинлари ҳозиргача икки кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда "Fox Weather" хабар берди.

Қайд қилинишича, ўт ўчирувчилар штат тарихидаги энг йирик ёнғинлардан бирини назорат қилиш учун кураш олиб бормоқда. Кўпгина мол-мулк вайрон бўлган ва аҳоли эвакуация қилинмоқда. 

Техас ўрмон хизмати маълумотларига кўра, мавсумий иссиқ қиш ва шиддатли шамол туфайли юзага келган бешта йирик ёнғин штатнинг шимолий ҳудудида фаоллашган. 

Ёнғиннинг энг каттаси “Smokehouse Creek” 26 февраль куни бошланган бўлиб, рекорд даражада 435,000 гектар майдонда тарқалган. “Smokehouse Creek” бошқа ёнғинлар билан таққосланса, у 2006 йилда 307,000 гектар майдонни ёқиб юборган Шарқий Амарилло мажмуаси фалокатидан ошиб, штатдаги энг йирик ёнғинга айланди.

Маълум бўлишича, ёнғиндан жабрланган 44 ёшли юк машина ҳайдовчиси Оклахома Сити шифохонасида вафот этган. 

“Эвакуация қилиш жараёнида Стиннетт шаҳрида 83 ёшли аёлнинг жасади топилди”, дейди округ фавқулодда хизматлар вакили.

Унинг сўзларига кўра, Стиннеттдаги 20 га яқин бино ёнғин оқибатида вайрон бўлган. 120 йиллик Техас ранчоси 32 минг гектарлик мулкининг 80 фоизини йўқотган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ғарбида, Дарданелл бўғози яқинидаги Чаноққалъа вилоятида 1,5 минг гектар майдонда табиий ёнғин содир бўлганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин Техас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг