Тегишли ҳужжатсиз тадбиркорлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Жамият
−
14 Октябрь 2021
10030Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.
Қонун билан Фуқаролик, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди.
Фуқаролик кодексининг 53-моддаси 3-хатбошида белгиланишича, юридик шахс фаолият лицензиясиз, фаолият (ҳаракатлар) рухсатномасиз ёхуд ваколатли органни хабардор қилмасдан) амалга оширилган тақдирда суднинг қарорига кўра тугатилиши мумкин.
Фуқаролик кодексининг 289-моддаси 1-қисмида белгиланишича, фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар - фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек МЖТК 245-9-модда билан тўлдирилди, унга мувофиқ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ўринбосарлари ушбу ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда уни судга кўриб чиқиш учун юборади.
ЖКнинг 190-моддасида фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликдан ташқари, фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз, шунингдек фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
LiveБарчаси