Теҳронда ИИПК зобити ўлдирилди
Олам
−
23 Май 2022
7438Эрон пойтахти Теҳронда қуролли ҳужум натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси зобити Сейёд Ходаи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Можоҳидини-Ислом кўчасидаги Ходаининг уйи яқинида содир бўлган. Мотоциклда ўтирган икки номаълум шахс Ходаининг машинасига қарата ўт очиши натижасида у бошидан ҳалокатли жароҳат олган.
Ҳужумчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Уларни қўлга олиш бўйича операция бошланган.
Маълумот ўрнида, ҳалок бўлган зобит Суриядаги Ислом инқилоби посбонлари корпуси сафида жангларда қатнашган.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси