ТДЮУда контракт миқдори камайтирилди

Жамият

image

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдори пасайтирилди. Бу ҳақда муассаса расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, университет кенгаши 2020/2021-ўқув йилида тўлов-контракт миқдорини олдинги ўқув йилидаги тўлов миқдоридан арзонлаштирган ҳолда белгилашга қарор қилишган.

Тошкент давлат юридик университети бакалавриати ва магистратурасида 2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йиллари учун белгиланган тўлов-контракт миқдорлари тўғрисида таққослама маълумот (сўмда)

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилидан ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига олий таълим муассасалари тўлов-контракт миқдорини ўзи белгилайди.

Маълумот учун, бугундан Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди. Қабул бир ой давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТДЮУ контракт

Баҳолаганлар

972

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг