ТДТ саммитида етакчилар нималарга келишиб олди?
Жамият
−
06 Ноябрь
2079Бугун, 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 11-йиғилиши якунлари бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда тадбирга раислик қилаётган Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир якунлари бўйича Ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни қабул қилди:
- Туркий давлатлар ташкилоти 11-саммитининг Бишкек декларацияси;
- Туркий Яшил Визённи қабул қилиш қарори: Барқарор келажак учун бирлик;
- Бишкек шаҳрини 2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотининг рақамли пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;
- Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор;
- Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Турк дунёси Хартиясини қабул қилиш қарори;
- Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги қарор;
- Туркий давлатлар ташкилотининг доимий вакиллари тўғрисидаги Низомни қабул қилиш тўғрисидаги қарор;
- Туркий давлатлар ташкилоти байроғини қабул қилиш тўғрисидаги қарор.
Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари саммити доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- ТДТ учун Фуқаро муҳофазаси механизмини яратиш бўйича келишув;
- Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
- Туркий Яшил молия кенгашини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Туркий давлатларнинг марказий банклари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум;
- ТДТ Ерни кузатиш технологияси сунъий йўлдошини яратиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- ТДТнинг Буюк туркий тил моделини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми.
Қирғиз Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь