Тбилиси Киевдан санкция юзасидан тушунтириш кутмоқда

Олам

image

Бугун, 3 июль куни Украинанинг муваққат ишлар бўйича вакили Александр Шулга Грузия Ташқи ишлар вазирлигига Киев ҳукумати томонидан Georgian Airways авиакомпаниясига қарши санкциялар жорий этилиши муносабати билан тушунтириш олиш учун таклиф қилинди. Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълумки, Georgian Airways жорий йилнинг май ойидан Москвага йўловчи рейсларини амалга ошира бошлаган. Компания асосчиси Тамаз Гаиашвили эса Украина томонининг санкциялар бўйича қарорини “сиёсий сабаблар” деб билишини айтган.

“Дунёдаги ҳеч бир авиакомпания у ёки бу давлат билан ҳаво қатновини бошлаш ёки тўхтатиш ваколатига эга эмас. Буларнинг барчаси икки давлат ҳукуматлари томонидан тартибга солинади ва биз бу қоидаларга риоя қилишга мажбурмиз”, деган Гаиашвили.

Унинг таъкидлашича, Россияга юзлаб йўловчи рейслари Туркия, араб давлатлари, Исроил, Арманистон, Озарбайжон, Марказий Осиё давлатларининг авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади, бироқ Украина уларга қарши санкциялар эълон қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Georgian Airways авиакомпанияси ва унинг асосчиси Гаиашвилига қарши санкциялар жорий қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия санкция Украина Тбилиси Зеленский Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг