Зеленский 190 дан ортиқ шахсга нисбатан санкциялар киритди
Олам
−
01 Июль 2023
6313Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 190 нафар жисмоний ва 290 нафар юридик шахсга нисбатан янги шахсий санкциялар тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
Санкциялар рўйхатига киритилганлар орасида Грузиянинг Россияга парвозларни қайта тиклаган Georgian Airways авиакомпанияси ҳам бор.
Шунингдек, Қозондаги “Электроприбор” заводи раҳбарлари, Пермь миллий тадқиқот политехника университети раҳбарлари, Бошқирдистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошлиғи Латипов Марат Раисович, дронларни аниқлаш ва бостириш тизимларини ишлаб чиқувчи Proxy Technology компанияси бош директори Алексей Суслопаров, Россия ҳарбий қўмондони, захирадаги генерал-лейтенант Вадим Вольковицкий ҳам “қора рўйхат”га киритилган.
Бундан ташқари, кема радарларини ишлаб чиқарувчи “Салют” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарияти, “Авиаремонт” акциядорлик жамияти, Болхов яримўтказгичлар заводи, Високовский механика заводи, Пўлат илмий-тадқиқот институти, Ростов оптик механика заводи ҳам санкциялар остида қолган.
LiveБарчаси