Тажимуратов, Каллиханова ва Турдановга қандай айблов қўйилаётгани айтилди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
20151Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
Нукус воқеаларига оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланишида судья Е.Абибуллаев иштирокчиларга суд мажлисини ўтказиш тартибини тушунтирди.
Шундан сўнг суд жараёни иштирокчиларининг исмлари бирма-бир эълон қилинди.
Аввалига асосий айбланувчилар – Даулетмурат Тажимуратов, Азамат Турданов ва Лолагул Каллихоноваларнинг исмлари тилга олинди.
• Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ел хызметинде” адвокатлик бюроси адвокати, илгари “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;
• Лолагул Каллиханова (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Makan" интернет-нашри маъмури) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;
• Азамат Турданов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Нукус олимпия захиралари коллежи директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда.
Суд жараёни қорақалпоқ тилида олиб борилмоқда.
LiveБарчаси