Тайвандаги поезд ҳалокати қурбонлари сони ортмоқда
Олам
−
02 Апрель 2021
3294Аввалроқ, Тайвань шарқида Хуаялянь округи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Дастлабки маълумотларда ҳодиса натижасида тўрт киши вафот этгани, уч киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилгани ва 20 га яқин киши турли даражадаги тан жароҳати олгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, поезднинг рельсдан чиқиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 36 кишини ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, жароҳат олганлар сони 72 кишидан кўпроқни ташкил қилади, улардан 60 нафари шифохоналарга юборилган.
Ҳодиса жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси