Тайванда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. 4 киши ҳалок бўлди 

Олам 1751
image
-

Тайвань шарқида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.  

Бахтсиз ҳодиса бугун, 2 апрель куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 9:00 да (Тошкент вақти билан 6:00) Дацин тоғ туннелига киришда содир бўлган. 

Поезд Хуаялянь округи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. 

Агентлик маълумотларига кўра, поезд рельсдан чиқиб кетган, шундан сўнг бир нечта вагонлар туннел деворига урилган. 

Натижада тўрт киши вафот этган, уч киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган ва 20 га яқин киши турли даражадаги тан жароҳати олган. 

Умуман олганда, поезднинг саккизта вагонида 350 йўловчи бўлган. 

Дастлабки учта вагондан 60 га яқин одам эвакуация қилинган. Энг катта зарарни тўртинчи ва бешинчи вагонлар кўрган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×