Тайванда зилзила оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, мингдан ортиқ киши жароҳатланди (фото, видео)

Олам

image

Тайванда юз берган кучли зилзила оқибатида 1038 киши жабрланди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN халқаро телеканали фавқулодда вазиятлар расмийларига таяниб хабар берди.

Кеча, 3 апрель куни эрталаб содир бўлган кўплаб зилзилалардан сўнг 52 киши бедарак йўқолган, яна 93 киши бинолар остида қолган. Тўққиз киши ҳалок бўлган.

Зилзилалар темир йўл ва метрода учта аварияга сабаб бўлди. 125 та бино шикастланган, 91 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Маълумот учун, кеча Тайванда содир бўлган 7,2 магнитудали зилзила охирги 25 йилдаги энг кучли ер силкиниши бўлди. Зилзила эпимаркази Хуалянь округидан 25 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзиладан сўнг 60 дан ортиқ афтершок юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг