Тайванда 6,4 магнитудали зилзила юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 21 январь куни Тайванда 6,4 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида 27 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила Тайваннинг жанубида соат 12:17 да содир бўлган бўлиб, маркази Цзяи округи маъмуриятидан 38 километр (24 миль) жануби-шарқда, 10 километр (6 миль) чуқурликда содир бўлган. АҚШ Геология хизмати зилзиланинг магнитудасини 6 даражада аниқлади.

Тайвань шаҳарлари атрофида енгилдан ўртачагача бўлган тарқоқ шикастланишлар ҳақида хабар қилинди. Тайваннинг фавқулодда вазиятлар хизмати 27 кишининг енгил жароҳат билан шифохонага олиб борилганини маълум қилди. Улар орасида 1 ойлик чақалоқ ва яна 6 киши қулаб тушган уйдан қутқарилганди. Провинция шоссесидаги Чжуй кўпригида шикастланиш қайд этилди.

Ҳеч қандай ўлим ҳолати қайд этилмаган, бироқ қутқарувчилар шикастланишларни баҳолашда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Тибет мухтор округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзиладан кейин сейсмологлар 49 та ер силкинишини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Тайван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг