Хитойдаги зилзила қурбонлари сони 100 кишига яқинлашди

Олам

image

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет мухтор округида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 95 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимятга таяниб, Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила оқибатида 130 киши жароҳатланган ва 95 киши вафот этган.

“Бугун маҳаллий вақт билан 20:05 ҳолатига кўра, Дингри округидаги зилзила 95 кишининг ўлимига олиб келди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 январь куни эрталаб соат 9:05 да Хитойнинг Тибет округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзиладан кейин сейсмологлар 49 та ер силкинишини қайд этган. CCTV давлат телеканалига кўра, Дингри округи ва унинг атрофидаги ҳудудларда жуда кучли силкинишлар содир бўлган, эпицентр яқинидаги кўплаб бинолар қулаб тушган. Ерости силкинишлари Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда сезилиб, аҳоли уйларини ташлаб қочган.

Силкиниш Ҳиндистон шимолидаги Бихар штатида ҳам сезилган, бироқ расмийлар вайронагарчилик аломатлари ҳақида хабар бермаган.

Хитой Зилзила тармоқлари маркази (CENC) маълумотларига кўра, тоғли Ҳимолой минтақасида зилзилалар тез-тез учраб туради, бироқ бу галги зилзила сўнгги беш йил ичида 200 километр радиусда қайд этилган энг кучли зилзила бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой зилзила қурбонлар Тибет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг