Тибетдаги зилзила камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди (видео)

Олам

image

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет мухтор округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди ва оқибатда камида 30 киши вафот этди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Бугун, 7 январь куни эрталаб Ҳимолой тоғларида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жароҳат олди. Маҳаллий Хитой оммавий ахборот воситалари Тибетнинг Шигадзе шаҳри ва унинг атрофида камида 32 киши ҳалок бўлгани, қўшни Непал ва Ҳиндистонда эса ер силкинишлари сезилганини хабар қилди.

“Синьхуа” ахборот агентлиги зилзила Дингри округидаги Чангсуо, Қулуо ва Суогуо шаҳарчаларида кузатилганини хабар қилди.

Ҳисоботда қўшимча қилинишича, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:05 да содир бўлган зилзила эпицентри 10 километр (6,2 миля) чуқурликда бўлган, бироқ магнитудаси аввалроқ тахмин қилинган 6,9 дан пастга қараб қайта кўриб чиқилган.

АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 7,1 ни ташкил этганини маълум қилди.

“Эрталаб соат 10:00 га келиб, бир нечта зилзила қайд этилди, энг каттаси 4,4 магнитудани ташкил этди”, дея қўшимча қилди “Синьхуа” мухбири.

CCTV давлат телеканалига кўра, Дингри округи ва унинг атрофидаги ҳудудларда жуда кучли силкинишлар содир бўлган, эпицентр яқинидаги кўплаб бинолар қулаб тушган.

“Reuters” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган видеотасвирларда каттароқ Шигадзе ва Лхоцзе шаҳарларида вайрон бўлган биноаларнинг деворлари тўкилиб кетганини кўриш мумкин.

Ерости силкинишлари Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда сезилиб, аҳоли уйларини ташлаб қочган.

“Биз жуда кучли зилзилани ҳис қилдик, аммо ҳозирча жароҳатлар ёки жисмоний талофатлар ҳақида ҳеч қандай хабар олмадик. Зарар ҳақида маълумот тўплаш учун полиция ва бошқа хавфсизлик кучларини ҳамда маҳаллий аҳолини сафарбар қилдик”, деди Непалнинг Солухумбу тумани Бош округ офицери Анож Раж Гҳимире.

Силкиниш Ҳиндистон шимолидаги Бихар штатида ҳам сезилган, бироқ расмийлар вайронагарчилик аломатлари ҳақида хабар бермади.

Хитой Зилзила тармоқлари маркази (CENC) маълумотларига кўра, тоғли Ҳимолой минтақасида зилзилалар тез-тез учраб туради, бироқ бу галги зилзила сўнгги беш йил ичида 200 километр радиусда қайд этилган энг кучли зилзила бўлди. 2015 йилда Непалда 7,8 магнитудали зилзила 9000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тинч океанида жойлашган Вануату давлати қирғоқларида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлганди. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила манбаи 57,1 км чуқурликда бўлган. Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой зилзила Тибет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг