Тайвань яқинида Россия ҳарбий кемаси кузатилди
Олам
−
28 Июнь 2023
13206Тайвань Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемаси оролнинг шарқий қирғоқлари бўйлаб ўтганини қайд этди. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни эълон қилинган баёнотда айтилди.
"27 июнь куни соат 23:00да Россияга тегишли иккита фрегат кузатилди. Улар бизнинг шарқий сувларимиз орқали жанубдан шимолга ўтиб, Суао портининг жануби-шарқидаги очиқ океанга тушиб кетди", дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, Тайвань қуролли кучлари Россия фрегатларининг ҳаракатини кузатган, бунинг учун самолётлар, кемалар ва қирғоқ ракета тизимлари жалб қилинган.
Россиянинг Тинч океан флоти матбуот хизмати эса “Громкий” ва “Совершенниый” корветлари Жанубий Хитой денгизини кесиб ўтиб, Филиппин денгизининг жанубий қисмига кирганини хабар қилган. Кемалар Осиё-Тинч океани минтақасида Россия денгиз кучларининг мавжудлигини намойиш қилиш учун манёврларни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойнинг 37 та ҳарбий самолёти ҳамТайвань оролининг ҳаво мудофаа зонасига кирганди.