Хитой Тайвань ҳаво ҳудудини бузди
Олам
−
08 Июнь 2023
14069Бугун, 8 июнь куни Хитой 37 та ҳарбий самолёти билан Тайвань оролининг ҳаво мудофаа зонасига кирди. Шундан сўнг Тайвань мудофаа тизимларини фаоллаштирди. Бу ҳақда Тайвань Мудофаа вазирлиги хабар берди
Айтилишича, бугун, 8 июнь куни эрталабки соат 5:00 дан бошлаб Тайвань ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасининг жануби-ғарбий бурчагида Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг 37 та самолёти, жумладан J-11 ва J-16 қирувчи самолётлари ҳамда ядровий қувватга эга H-6 бомбардимончи самолётлари кузатилган.
Хитой самолётларининг бир қисми Тайваннинг жануби-шарқига учиб, ҳаво кузатуви ва узоқ масофали навигация машғулотларини ўтказиш учун Тинч океанининг ғарбий қисмига ўтган. Шундан сўнг, Тайвань кузатув ва фаоллаштирилган қуруқликдаги ракета тизимларини сақлаш учун ўз самолётлари ва кемаларини юборган.
Таъкидлаш жоизки, кеча, 7 июнь куни Япон ва Шарқий Хитой денгизлари устидаги парвозлардан сўнг Хитой Россия билан Тинч океанининг ғарбий қисмида қўшма ҳаво патрулларининг иккинчи босқичини якунлаган, бу эса Японияда миллий хавфсизлик бўйича хавотирларга сабаб бўлган.
Маълумот учун, Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой, сўнгги уч йил ичида оролнинг ҳудудий ҳаво зонасига кирмаса ҳам ўз ҳаво кучларини мунтазам равишда Тайвань яқинида учириб келади.
Чарос Юнусалиева
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь