Тайсон ва Пол ўртасидаги жангнинг янги санаси эълон қилинди
Спорт
−
08 Июнь
14670Америкалик машҳур собиқ боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва блогер Жейк Пол ўртасидаги жанг 15 ноябрь куни ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда жанг ташкилотчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Маълум бўлишича, Тайсон ва Пол жанг қиладиган турнирда Аманда Серрано ва Кети Тейлор ўртасида ҳам тўқнашув бўлиб ўтади.
Аслида Тайсон-Пол жанги 20 июль куни ўтказилиши керак эди, бироқ май ойи охирроғида Маямидан Лос-Анжелесга учаётган вақтда 57 ёшли Майк Тайсон ўзини ёмон ҳис қилди. Қайд этилишича, спортчининг ошқозонида муаммо кузатилган ва оқибатда Тайсоннинг боши айланган.
Маълумот учун, Тайсон профбоксда жами 58 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. У 1987 йилдан 1990 йилгача оғир вазнда жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь