Тайсон самолётда йўловчини калтаклади (видео)

Спорт 44299

Оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Сан-Францискода самолётда юз берган можаро натижасида йўловчилардан бирининг юзига бир неча марта зарба берди. Бу ҳақда TMZ  хабар тарқатди.

Можаро Тайсон Сан-Францискодан Флоридага учиши керак бўлган самолётда содир бўлган.

Воқеа гувоҳининг айтишича, қўниш чоғида Тайсон барча йўловчиларга хотиржам муносабатда бўлган. Жабрланувчи аввалига 55 ёшли америкалик билан суратга тушган, кейин эса орқасига ўтириб у билан гаплашмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, Тайсон аввалига йигитдан бас қилишни сўраган ва у тўхтамагач, унинг юзига бир неча марта уриб, самолётни тарк этган. Спортчига яқин манбага кўра, жабрланувчи маст бўлиб, Тайсонни қасддан ғазаблантирган.

Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнг у полицияга мурожаат қилган. Авиакомпания ва боксчи вакиллари нима бўлганига изоҳ беришмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2053
Рейтинг: 3
Теглар
t
×