Тайсон Фьюрининг амакиваччасини шафқатсизларча ўлдириб кетишди

Спорт 3831
image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрининг амакиваччаси Рико Буртон ўлдириб кетилди. Тайсон бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилди.

“Менинг амакиваччамнинг бўйнига пичоқ уриб, ўлдириб кетишган. Бундай ҳолатлар тобора кулгили бўлиб бормоқда, аҳмоқларгина пичоқ кўтариб юришади. Бунақанги ҳолатларни тўхтатиш керак. Буюк Британия ҳукумати имкон қадар тезроқ пичоқлаш учун жазоларни кучайтириши керак. Бу "пандемия" ва у сизга таъсир қилмагунча қанчалик ёмон эканини тушунмайсиз. Ҳаёт қимматли, бироқ уни осонгина тортиб олиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир дақиқадан завқланинг. Тинчланинг, Рико Буртон. Худо сизни асрасин”, дея ёзган бокс юлдузи.

Аввалроқ , Тайсон Фьюри шу йилнинг 17 декабрь куни украиналик Александр Усикга қарши мутлоқ Жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Ушбу жангни ўзида қабул қилишга Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри профессионал фаолияти давомида 33 та жангда рингга кўтарилиб, 32 та ғалаба ва 1 та дурранг қайд этган. Унинг муваффақият пилла пояларидан тепага кўтарилиши 2018 йилининг 28 ноябрида ўша даврларда исталган боксчини даҳшатга солувчи Владимир Кличкони мағлуб этганидан сўнг бошланган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3.1
t
×