ТАТУга янги ректор тайинланди

Жамият

image

Кеча, 15 июнь куни Тошкент ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 июндаги қарорига кўра,  Электромагнит мослашув маркази – “EMMM” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бахтиёр Шуҳратович Маҳкамов Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 

Маълумот ўрнида, у 1985 йилда туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент давлат техника университетининг молиявий менежмент йўналиши бўйича бакалаврни тамомлаган. 

2008 йил Тошкент ахборот технологиялари университетининг менежмент (ахборот-коммуникация технологиялари) йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. 

2016 йилдан Иқтисодиёт фанлари доктори. 2019 йилдан Доцент. 2020 йилдан Профессор.

2007-2013 йилларда “Уздунробита” ҚК маркетинг бўлими, маркетинг тадқиқотлари бўлими мутахассиси, етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган. 

2013 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида “Меҳнат иқтисодиёти ва бошқаруви” кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОЎМКҲТ Марказининг “Маркетинг, инвестициялар ва таълим иқтисодиёти” бўлими бош мутахассиси, бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими. 

2015-2020 йилларда 1-тоифали муҳандис, Электромагнит мослашув марказининг “Радиочастота тақдимотларини мувофиқлаштириш бўлими” бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

2020 йил январидан декабригача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш" бўлими бошлиғи, Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг котиби. 

2021 йилдан Электромагнит мослашув маркази бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Б.Маҳкамов оилали, уч ўғил отаси.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Сарвар Нажимович Бабахўжаев Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Маҳкамов

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар