Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
23 Сентябрь 2023
17464Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги айни кунларда Россия ва Украина давлатлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
“Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, агентлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1541-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши эслатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь