Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари элчи бўлиши кутилмоқда
Жамият
−
24 Декабрь 2021
5895Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Маълуомотларга кўра, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланади. Хитой ТИВ Фарҳод Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.
Январь ойида Фарҳод Арзиев “Осмон ости мамлакати”нинг пойтахти — Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов ноябрь ойида Халқ таълими вазири этиб тайинланганди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь