Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликлар ҳимояси бўйича парламент сўрови юборилди
Жамият
−
15 Апрель
4407Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги ўзбекистонликлар бўйича парламент сўрови юборилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров маълум қилди.
“Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида парламент сўрови юборилди”, деб ёзди депутат.
Шуни айтиш ўринлики, кўп ҳолатларда Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг жиноят қурбони бўлиши, ўлдириб кетилиши ёки бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этиши билан боғлиқ ҳолатларга муносабат бермайди, уларнинг жасади ватанга қандай олиб келинишига ҳам тўхталмайди. Одамлар яқинлари вафот этса, уларнинг жасадини Ўзбекистонга қандай қайтариш йўлларини ҳамон аниқ билмайди.
Қолаверса, ТИВ хорижий мамлакатларда, айниқса, Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига нисбатан номақбул ҳаракатлар, қўпол муомалаларга ҳам миқ этмай келади.
Шунингдек, ўзбекистонликларнинг хорижий мамлакатларда жиноят содир этиши ва жазога тортилиши билан боғлиқ вазиятлар ҳам ТИВ назаридан четда қолади. Бунга яққол мисол БААда яҳудий раввиннинг ўлдирилишида 3 ўзбекистонликнинг айбланиши ва ўлим жазосига ҳукм қилинишидир. ТИВ вакиллари расмий сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бўлмаса-да журналистларнинг сўровларига жавобан оғзаки равишда ушбу жиноятда ўзбекистонликлар айбланаётганини тасдиқлаган.
Одатда ТИВ воқеа ва ҳодисаларга аниқлик киритиб, батафсил маълумот берилади, қабилидаги баёнотлар билан чекланади. Бироқ аниқлик киритилмаган масалалар анчани ташкил қилади.
LiveБарчаси