“Ташаббусли бюджет”га овоз йиғаётган фуқарони нега ИИБ ходимлари олиб кетди?
3-саҳифа
−
18 Март
11556Ижтимоий тармоқларда Фарғонада “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғаётган фуқарони ички ишлар ходимлари олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, бугун, 18 март куни фуқаро Ш.Қ. танишлари билан Ўзбекистон тумани Яйпан бозори олдида, йўлнинг қатнов қисмида автомашиналарга халақит бериб, одамларни атрофига тўплаб, “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғаётган пайтда шу ердаги фуқаронинг телефони ерга тушиб кетгани учун ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Шу сабабли ИИО ходимлари у ерга етиб борган. Ходимлар келишмовчиликни бартараф қилиб, фуқаро Ш.Қ.га йўл четида туриб, фаолиятини давом эттиришини тушунтирганда, у ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган. Суд фуқаро Ш.Қ.га нисбатан базавий ҳисоблашнинг тўрт баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Ташаббусли бюджет”да тасдиқланган лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина қабул қилиниши ҳамда фойдаланишга топширилиши белгиланган эди.
LiveБарчаси