Тармоқдаги “Учар гилам” фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди (видео)

Бу қизиқ 11525
image

Twitter фойдаланувчиси Ҳимолай тоғидаги йўл бўйлаб одамларни олиб кетаётган юк машинаси тасвирланган видеони жойлаштирди. Оптик иллюзия туфайли "Учар гилам" бўлиб кўринган бу видео кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди.

Кадрларда дрон орқали суратга олинган ҳаракатланаётган юк машинаси акс этган. Шу билан бирга, балиқ кўзлари оптик эффекти туфайли, одамлар билан олиб кетаётган ушбу транспорт ҳавода муаллақ кетаётганга ўхшайди.

"Мен буни самолёт гилам деб ўйладим", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Фойдаланувчилардан бири буни "Учар гилам"га қиёслаган.

"Бу нуқтаи назардан, у учар гиламга ўхшайди", дейди @brokkenbat никли фойдаланувчи.

Шу билан бирга, кўплаб изоҳларда тоғли ҳудудларда транспортнинг бундай тури йўловчилар учун хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидланган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 3
t
×