Тарихда илк бор сув биржа сотувига қўйилди
Олам
−
08 Декабрь 2020
9318Уолл-стритдаги (Нью-Йорк) Америка фонд биржаси биринчи марта сув билан савдо қилишни бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, сув фьючерслари билан савдо қилиш режаси шу йилнинг сентябрь ойида маълум бўлган. Ўшанда Қўшма Штатларнинг Ғарбий қирғоғи ўрмон ёнғинлари ва иссиқдан сезиларли даражада азият чекаётган эди. Ушбу шартномалар, ўз навбатида, йирик сув истеъмолчиларини, шу жумладан, фермерларни ҳимоя қилишга қаратилган.
"Bloomberg" хабарига кўра, фьючерслар 2018 йилда иш бошлаган Nasdaq Veles California Water Index билан боғлиқ. Ушбу индекс сувнинг ўртача тортилган нархини белгилайди.
RBC Capital Markets бошқарувчи директори ва таҳлилчиси Дин Дрейнинг фикрича, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва аҳоли сонининг кўпайиши сув танқислиги ва сув нархларини келгуси йиллар давомида долзарб мавзуга айлантириши мумкин.
CME акциялар индексацияси ва муқобил инвестиция маҳсулотлари раҳбари Тим Маккур ҳозирги кунда икки миллиард одам сув билан боғлиқ муаммолар бўлган мамлакатларда яшаётганини ва тўрт йил ичида дунёнинг деярли учдан икки қисми ушбу ресурснинг етишмаслигига дуч келиши мумкинлигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь