Танзила Норбоева Россияга кетяпти

Жамият 5459
image
-

Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева эртага, 13 апрель куни расмий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 13-16 апрель кунлари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясининг Москва ва Санкт- Петербург шаҳарларида расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф давомида Москва шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашиши кутилмоқда.

15-16 апрель кунлари делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко 2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга келган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 3
t
×